(8361)222-84-07

slabo

  • sla123
  • slay321
  • tashpminf1
  • tashpminf2
  • tashpminf3
  • tashpminf4
  • tashpminf5
  • Tashkent pediatriya meditsina instituti No'kis filiali

Маркетинг хизмати бўлимининг вазифалари

   Таълим хизматлари бозорида маркетинг тадқиқотларини узлуксиз амалга ошириб, таълим хизматларига қўйилган, яъни бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларнинг касбий маҳоратини (малакавий сифатларини) ўрганиш ҳамда уларнинг иш берувчилар (истеъмолчилар) талабларига мувофиқлигини аниқлаш.
Республика иқтисодиёти ва ижтимоий соҳа тармоқларида бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича рақобатли таълим хизматларининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган хизматлар бозори конъюктурасининг ўзгаришини таҳлил қилиш ҳамда янгича ривожланиш йўналишларини белгилаш.
Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича таълим хизматлари бозори ва конъюктурасига таъсир кўрсатувчи турли хил омиллар (сегментлар) ўртасидаги ўзаро алоқаларни таҳлил қилиш асосида битирувчиларни олдиндан ишга тақсимлаш тизимини ташкил қилиш ва амалга ошириш.
Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича битирувчиларга талаб ва таклифлар нисбатини ўз ичига олган ҳолда ишга тақсимлаш объектлари – таълим хизматлари истеъмолчилари (иш берувчи корхоналар, турли мулкчилик шаклига эга бўлган ташкилотлар - давлат ва маҳаллий бошқарув органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ва ҳ.к.) тузилмасини баҳолаш, географик жойлашишини аниқлаш ва гуруҳлаш, потенциал имкониятларини ташхис қилиш орқали тўлиқ маълумотлар банкини яратиш.
Жорий йил битирувчилари ҳақида (таълим йўналишлари ва мутахассисликлар кесимида давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида кундузги ва сиртқи таълим шакллари бўйича фамилияси, исми-шарифи кўрсатилган ҳолда) маълумотлар банкини яратиш.
Республика ва тегишли ҳудудлар (вилоятлар) иқтисодиёти ҳамда ижтимоий соҳа тармоқларининг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда янги таълим (тайёрлов) йўналишлари ёки мутахассисликларини очиш, шунингдек таълим хизматлари бозори талабларига жавоб бермайдиганларини тўхтатиш бўйича таклифлар тайёрлаш, етарлича иш берувчига эга бўлмаган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхатини аниқлаш.
Талабалар қабули кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида иш берувчилар (корхона ва ташкилотлар)нинг мавжуд таълим (тайёрлов) йўналишлари ёки мутахассисликларга бўлган талаблари (буюртмалари)ни ҳисобга олган ҳолда давлат грантлари ва тўлов-контракт бўйича жорий ва истиқболли «буюртмалар портфели»ни шакллантириш.
Олий таълим муассасасининг битирувчиларни ишга тақсимлаш бўйича комиссиясини ташкил этиш, тақсимот комиссияси томонидан иш берувчи муассаса, корхона ва ташкилотларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжларига мувофиқ битирувчиларни ишга тақсимлаш режаларини (дастлабки, аниқлашган) ишлаб чиқиш ва якуний тақсимотни ўтказиб, унинг натижалари бўйича битирувчилар шахсий тақсимот қайдномасини тузиш ҳамда умумлаштириш.
Олий таълим муассасасининг битирувчиларни ишга тақсимлаш бўйича комиссияси фаолияти учун зарур бўлган бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ҳар бир битирувчининг рейтинги ва малакавий сифатлари тўғрисида тавсифнома, битирувчиларнинг қайси муассаса, ташкилот ёки корхонада ишлашини хохлашига оид анкета сўровлари натижалари ва иш берувчилар (истеъмолчилар)дан корхона ёки ташкилотдаги мавжуд меҳнат ҳамда маиший-маданий шарт-шароитлар, иш ҳақи миқдорлари ҳақидаги маълумотларни тайёрлаш.
Битирувчиларни ишга тақсимлаш ва уларнинг жойлашишига оид барча зарурий ҳужжатларни (дипломдан кўчирма, ишга юборилганлик тўғрисида йўлланма, тақсимот комиссияси қарори, шахсий тақсимот қайдномаси) тайёрлаш, расмийлаштириш ва битирувчиларга топшириш.
Тақсимот комиссияси томонидан ишга тақсимланган ёш мутахассислардан тушган аризаларини кўриб чиқиш ва ечим қабул қилиш, зарур ва асосланган ҳолларда қайта тақсимлаш ёки мустақил ишга жойлашиш жараёнини амалга ошириш учун олий таълим муассасаси комиссиясига мурожаат этиш.
Ишга тақсимланган ва жойлашган битирувчилардан ишга юборилганлик тўғрисидаги йўлланмаларнинг бўлагини тўлиқ қабул қилиб олиш ва уларнинг тақсимот ёки қайта тақсимот (шу жумладан, мустақил ишга жойлашиш) ҳамда мутахассислиги бўйича корхоналар ва ташкилотлар кесимида ишга жойлашуви ҳақида тўлиқ якуний маълумотлар банкини яратиш