(8361)222-84-07

Маънавият ва маърифат бўлими

 mura

Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи:

Аширов Мурат Полатбайевич

861-222 84 07
This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

   Маънавий-ахлоқий тарбия бўлими филиалда олиб бориладиган маънавийй-маърифий ишларга бошчилик қилиш, бўлимга тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, бўлимлар, жамоат ишларида ва кафедраларнинг маънавий-маърифий тажрибаларни умумлаштириш, адабиётлар тайёрлаш ва уларни нашр қилдириш, талабаларнинг маънавий дунёсини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида тузилади.

Умумий қоидалар

  • Бўлим филиал директорининг буйруғи асосида тузилади;
  • Бўлимнинг ишчи гуруҳи филиалнинг ушбу соҳа бўйича етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилардан таркиб топади;
  • Бўлим маънавий-ахлоқий ишлар бўйича директор уринбосари бошчилигида фаолият олиб боради;
  • Ўз фаолиятини йўлга қўйишда бўлим факультет деканлари, бўлим бошлиқлари кафедра ҳам гуруҳ раҳарлари билан биргаликда иш олиб боради;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Маънавият ва маърифат марказининг низоми асосида иш олиб боради; жорий ва келажакдаги иш режаларига асосланиб иш юритади.

Бўлимнинг мақсади:

Талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий-эстетик дунёқарашини кенгайтириш, тафаккурини юксалтириш, ҳар хил оммавий маданият хуружларидан авайлаб-асраш, уларни бу йўллардан қайтариш, Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий фидойиси бўлиб камол топишини шакллантиришдан иборат.

Бўлимнинг вазифалари:

Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишларга боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш;

Талаба-ёшлар орасида маънавий-ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, олижаноблик фазилатларини шакллантиришни йўлга қўйиш;

Миллий урф-одатлар, қадриятлар асосида олиб борилаётган анжуманлар, учрашувлар ташкил қилиш

Талабаларнинг руҳий ва жисмоний қобилиятини шакллантириш мақсадида олиб бориладиган ишларни шакллантиришга кўмаклашиш;

Филиалда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини белгилаш, уларга зарур норматив ҳужжатлар ҳам тавсиялар ишлаб чиқиш;

Республика маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда хизмат кўрсатиб келаётган фондлар, ижтимоий ташкилотлар билан биргаликда маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш.

Бўлимнинг ҳуқуқлари:

Факультетлардаги маънавий-ахлоқий ишларни назорат қилиш;

Маънавий-ахлоқий ишларга боғлиқ вазирлик буйруқлари ҳам кўрсатмаларни факультетлардаги бажарилишини текшириш;

Маънавий-ахлоқий масалалар бўйича факультет деканлари ва кафедра мудирларига кўрсатмалар, тавсиялар беради;

Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларида «Маънавий-маърифий ишлари» соҳасига тегишли бандига тўлиқ бажарилишини назорат қилади ва уни баҳолайди;

Маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш, яхши намуна кўрсатган бўлим, факультет, кафедра жамоатини моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсиялар беради.