(8361)222-84-07

slabo

Тиббиётнинг долзарб муаммолари

   Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалда 2014 йил 22 май куни Урганч шаҳрида “Тиббиётнинг долзарб муаммолари” мавзусида талабалар ва ёш олимлариинг XXI илмий - амалий анжуманини ўтказилишини маълум килади.

XXI аср - интеллектуал авлод асри

   “Иқтидорли ёшларни қўллаб-қўвватлаш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини руёбга чиқаришга қаратилган ишларни тизимли йулга қуйиш” борасидаги IV-бобининг 35- бандида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 февралдаги Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш буйича Республика ишчи гурухи мажлисининг 32-сонли баёнида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ёш олимлар ва талабаларнинг “XXI аср - интеллектуал авлод асри” шиори остидаги худудий ва республика илмий-амалий конференциялари ўтказилади.

Илмий-амалий конференция

  Республика “Маънавият тарғибот маркази Ўзбекистан Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар туғрисидаги 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сонли қарори билан тасдиқланган Дастуриинг 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8-10 июль кунлари Фарғона вилоятида "Вояга етмаганларни турли маънавий таҳдидлар ва ииформацион хуружлардан ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилмоқда.