(8361)222-84-07

slabo

  • sla123
  • slay321
  • tashpminf1
  • tashpminf2
  • tashpminf3
  • tashpminf4
  • tashpminf5
  • Tashkent pediatriya meditsina instituti No'kis filiali

Олий таълим муассасалари ваколатлари кенгайтирилди

Written by mednf.uz on .

2019 йил 17 июнь куни ЎзР Президентининг "2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан ОТМлар ректорлари (филиаллар директорлари)га тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилди.

Жумладан:

Чет эл фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича ЎзР фуқаролари учун белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;

ОТМнинг салоҳияти ва ҳудудий жойлашуви, шунингдек абитуриентларнинг олий таълимга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг Давлат комиссияси томонидан белгиланган минимал бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилди.

Бунда, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича қабул кириш синовлари натижасига кўра ОТМларга давлат буюртмаси параметрлари доирасида ўқишга тавсия этилмаган абитуриентларнинг аризаларига мувофиқ уларнинг тўплаган баллари қатъий кетма-кетлигига риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Шунингдек, қарор билан ОТМларга янги ўқув йилидан бошлаб вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Бунда, ўқишга қабул қилиш тегишли иш берувчиларнинг тавсияси асосида камида беш йил иш стажига эга бўлган ходимлар кейинчалик ушбу тизимда беш йил ишлаб бериш шарти билан иш фаолиятига мос бўлган бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат натижаларига асосан амалга оширилади.

Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-As9g1WrZzvANA