(8361)222-84-07

slabo

  • sla123
  • slay321
  • tashpminf1
  • tashpminf2
  • tashpminf3
  • tashpminf4
  • tashpminf5
  • Tashkent pediatriya meditsina instituti No'kis filiali

Берлинда тақдимот маросими

Written by Timur on .

 Ўзбекистон Республикасининг Берлиндаги элчихонасида “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди.

   Унда Германия пойтахти жамоатчилиги, академик ва ишбилармон доираларининг вакиллари иштирок этди. Тақдимот қатнашчилари 2014 йил Ўзбекистонда “Соғлом бола йили” деб эълон қилиниши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббусининг мазмун-моҳияти, жорий йилнинг февралида қабул қилинган “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари билан атрофлича танишдилар.
   Тадбир чоғида Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунларданоқ ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялаш бўйича ижтимоий йўналтирилган сиёсат олиб борилаётганига алоҳида эътибор қаратилди.
   Қайд этилганидек, 7 бўлим ва 125 банддан иборат “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳиятида мамлакатнинг нафақат бугунини, балки эртанги кунини ҳам белгилайдиган оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилада соғлом муҳитни, унинг иқтисодий ва маънавий-ахлоқий негизини мустаҳкамлаш каби долзарб аҳамиятга эга масалалар ётибди. “Соғлом бола йили” Давлат дастурининг қабул қилиниши эртанги кунга ишончнинг бир кўриниши, болалар, ёш авлодга эътибор ва чексиз ғамхўрликнинг навбатдаги ифодаси, Ўзбекистон ўз олдига қўйган олижаноб мақсад ва вазифаларни амалга оширишдаги муҳим қадам бўлгани алоҳида таъкидланди.
   Ушбу Давлат дастурини ҳаётга татбиқ этиш учун ҳукумат томонидан 4,5 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилгани, улар соғлиқни сақлаш муассасаларини модернизациялаш, бошланғич, ўрта махсус ва олий таълим сифатини ошириш, якка тартибдаги тураржойлар қуриш ҳамда қишлоқда яшайдиган аҳоли турмуш шароитларини юксалтиришга йўналтирилиши тақдимот қатнашчилари эътиборига ҳавола қилинди.
 Тақдимот доирасида “Соғлом бола йили” мавзуига бағишланган суратлар кўргазмаси ҳамда республикамизнинг замонавий тараққиёти, маданияти ва бой сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги ҳужжатли фильмнинг намойиши иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Манба: Халқ сўзи газетаси расмий веб сайти http://www.xs.uz/