(8361)222-84-07

slabo

  • sla123
  • slay321
  • tashpminf1
  • tashpminf2
  • tashpminf3
  • tashpminf4
  • tashpminf5
  • Tashkent pediatriya meditsina instituti No'kis filiali

Тиббиёт ва замонавий технология

Written by Timur on .

 Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон тиббиётининг онкология тизими, ушбу касалликнинг олдини олиш ва уни самарали даволашнинг замонавий усуллари” мавзуида анжуман бўлиб ўтди.

   Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика Онкология илмий маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини бераётганини таъкидлашди.

   Соҳага жаҳон андозаларига мос тиббий ускуналарнинг жорий этилиши, эл саломатлиги йўлида қилинаётган хайрли ишларнинг тизимли йўлга қўйилганлиги муваффақиятлар омили бўлмоқда.
   Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги “Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. Масалан, Навоий, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари онкологик диспансерлари янги биноларга кўчирилган бўлса, қолган вилоятларда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларидаги онкология диспансерларида радиология бўлими ташкил этилди. Бу эса ушбу хасталик билан оғриган беморларнинг самарали даволанишида муайян қулайликлар яратди.
   Мазкур турдаги хасталиклар кўпинча белгисиз кечганлиги сабабли беморлар шифокорларга кечикиб мурожаат қиладилар. Ана шундай кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида шифо масканларининг тажрибали мутахассислари иштирокида чекка қишлоқ ва маҳаллаларда, ўқув муассасаларида, кенг жамоатчилик орасида тиббий текширувлар ўтказишни йўлга қўйганмиз, — дейди Республика онкология илмий маркази директори Саримбек Наврўзов. — Ҳозир мамлакатимизда мавжуд ва мутлақ бепул бўлган ультратовуш текширишлари, компьютер томографияси, онкологик маркерларни аниқлаш, иммуногистохимик текшириш ҳамда бошқа замонавий усулларни кенг миқёсда қўллаш ташхислаш ва самарали даволаш натижаларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, анжуманда онколог-шифокорларимизнинг халқаро миқёсда қўлга киритаётган ютуқлари, дунёнинг ривожланган мамлакатлари онкологлари билан ҳамкорлик самаралари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Манба: Халқ сўзи газетаси расмий веб сайти http://www.xs.uz/