(8361)222-84-07

slabo

  • sla123
  • slay321
  • tashpminf1
  • tashpminf2
  • tashpminf3
  • tashpminf4
  • tashpminf5
  • Tashkent pediatriya meditsina instituti No'kis filiali

АКТ соҳасидаги самарали ҳамкорлик

Written by Timur on .

   Мамлакатимиз иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётининг турли жабҳаларини ахборотлаштириш жараёнида ривожланган давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, улар билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида самарали ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юқори технологиялар соҳасидаги етакчи давлатлардан бири бўлган Корея Республикаси ахборот-коммуникация тизимини ривожлантиришда мамлакатимизнинг ишончли ҳамкорига айланди.

   Мамлакатларимиз ўртасида юқори технологиялар соҳасидаги қўшма лойиҳалар истиқболлари Ўзбекистон ва Жанубий Кореянинг ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган идоралари томонидан имзоланган ўзаро англашув меморандумларида белгиланган. Ушбу ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Корея Республикаси Фан, ахборот-коммуникация технологиялари ва келажакни режалаштириш вазирлиги ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди.
   Жорий йилнинг март-апрель ойларида мамлакатимиз мутахассислари мазкур келишувлар доирасида Корея Республикасида ахборот хавфсизлиги бўйича ўз малакасини оширди.
  – Малака ошириш жараёни самарали бўлди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказининг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Пўлат Давронов. – Маърузаларда қатнашишдан ташқари ушбу мамлакатнинг қатор идоралари фаолияти билан танишиб, уларнинг иш тажрибасини ўргандик, ўзаро фикр алмашдик. Бу ерда олган билимимиз марказни янада ривожлантиришга ёрдам бермоқда.
   Жанубий кореялик мутахассислар “Электрон ҳукумат”ни жорий этиш масаласида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига техник жиҳатдан кўмаклашмоқда. 2012 йилнинг октябрида ахборотлаштириш соҳасида Ўзбекистон-Жанубий Корея кенгаши ўз фаолиятини бошлади.
Тошкент ахборот технологиялари университети ўқитувчилари учун электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш бўйича ҳамкорликда ўқув курслари ташкил этилди. Бунинг самарасида 2013 йилнинг декабрь ойида мазкур университетнинг беш нафар ўқитувчиси Жанубий Кореядаги Ахборот жамияти Миллий агентлигида малака ошириб қайтди.
   Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази Ахборот жамияти миллий агентлиги ҳамда Корея давлат бошқаруви институти билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
   Айни пайтда “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказига маъмурий кодларни стандартлаш соҳасида маслаҳат фаолиятини амалга ошириш учун Жанубий Корея ахборот жамиятини ривожлантириш институтидан эксперт-маслаҳатчини жалб қилиш масаласи ўрганилмоқда.
   Дастурий маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқиш соҳасида ҳам ҳамкорлик изчил ривожланаётир. 2012 йилнинг сентябрь ойида Корея Республикаси Ахборот технологияларини ривожлантириш миллий агентлиги билан дастурий маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқиш бўйича қўшма корхона ташкил этишга доир ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Айни пайтда Жанубий Кореянинг “LG CNS” компанияси ишчи гуруҳи билан биргаликда ҳамкорлик шакллари ишлаб чиқилмоқда, қўшма корхонани ташкил этиш ва унинг истиқболдаги фаолияти таҳлил этилмоқда.
Юқори технологиялар соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлигининг устувор йўналишларидан биридир. Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ўзбекистон-Жанубий Корея ахборот технологиялари маркази ушбу йўналишда фаолият кўрсатмоқда.
   Шунингдек, олий ўқув юртлари ўртасида ҳам ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда. Бугунги кунда Тошкент ахборот технологиялари университети Кореянинг Илм-фан ва технологиялар етакчи институти, Инха университети, Сеул Илм-фан ва технологиялар миллий университети каби ўнлаб олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Кореялик мутахассислар кўмагида Тошкент ахборот технологиялари университетининг ташкилий тузилмаси, ўқув дастури ва мутахассислик йўналишлари тўлиқ қайта кўриб чиқилди.
   2013 йилнинг декабрь ойида Тошкент ахборот технологиялари университети ва Кореянинг уч университети (Сеул Илм-фан ва технологиялар миллий университети, Ёнгнам университети, Кёнг-Хи университети) ўртасида таълим ва академик алмашиш, жумладан, ўқитувчилар малакасини ошириш, магистрант ва докторантлар, ўқув материаллари ва илмий нашрлар билан алмашиш, ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказиш, конференция ва семинарлар, шунингдек, бошқа тадбирлар ташкил этишни назарда тутадиган ўзаро англашув меморандумлари имзоланган эди.
   Президентимизнинг 2014 йил 24 мартда қабул қилинган “Тошкент шаҳрида Инха университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент шаҳрида Инха университети филиалининг ташкил этилиши мутахассислар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг мантиқий давоми бўлди. Жорий йилнинг 1 октябридан ушбу янги олий ўқув юртида компьютер инжиниринги, дастурий инжиниринг ва компьютер тармоқлари инжиниринги йўналишлари бўйича таълим берилади.
   Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикасининг ахборот-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлиги бўйича эришилган натижалар эътиборга лойиқдир. Икки мамлакатнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги мавжуд улкан салоҳияти юқори технологиялар соҳасида ўзаро ҳамкорликни сезиларли равишда кенгайтириш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Манба: www.uza.uz