(8361)222-84-07

slabo

  • sla123
  • slay321
  • tashpminf1
  • tashpminf2
  • tashpminf3
  • tashpminf4
  • tashpminf5
  • Tashkent pediatriya meditsina instituti No'kis filiali

21-октябрь ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.

Written by У.Худайбергенова on .

     «Ўзликни англаш, миллий онг ва тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик тил орқали намоён бўлади. Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига она тили орқали, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Она тили-бу миллатнинг руҳидир»                                                                                                 Ислом Каримов

        20-октябрь куни филиалимизнинг ахборот ресурс маркази ўқув залида профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва клиник ординаторлар иштирокида Ўзбекитон Республикаси давлат тили қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишланган “Тилга эътибор-элга эътибор” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосори У. Худайбергенова очиб берди. Тиллар, педагогика ва психология кафедраси ўқитувчиси З. Кинжемуратованинг “Тил бор экан-миллат барҳаёт” номли баёноти тингланди. Шунингдек ушбу кафедранинг ўқитувчиси М. Палванованинг “Тил ҳақидаги монолог”и давра суҳбати иштирокчиларида алоҳида таасурот қолдирди.   

   Давра суҳбатига меҳмонимиз Нукус давлат педагогика институти “ўзбек филологияси” кафедраси доценти, ф.ф.н. Е. Хужанёзов  ўзининг “Тил миллатнинг-кўзгуси” мавзусида маъруза қилди ва давра суҳбатига янада файз киритди. 

  Филиалимизнинг ахборот ресурс маркази ходимлари ўтказилган тадбирга “Она тили-миллат хазинаси” номли кўргазмаси билан қатнашди.