(8361)222-84-07

slabo

Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида “9-декабрь-Коррупцияга қарши курашиш ҳалқаро куни” муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ўтказилди.

Written by mednf.uz on .

karuptsiya1 Шу муносабат билан Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида 2017 йил 9-декабрь куни  “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ўтказиш дастури ишлаб чиқилди ва ушбу дастур асосида ўтказилди. Филиал АРМ да талабаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ҳуқуқий адабиётлар кўргазмаси ташкил етилди.

   Филиал талаба-ёшлари ўртасида турли викториналар ташкил этилди.Викторинада талабалар “Коррупцияга қарши курашиш” мавзусида иншоларни тақдим этишди.“Энг яхши иншо” номинацияси бўйича ғолиб аниқланди.Филиалда “9-декабрь-Коррупцияга қарши курашиш ҳалқаро куни” мавзусида семинарлар бош бино мажлислар залида ва филиал лекция хонасида ва №2 корпус мажлислар залида ташкил этилди.Семинарга филиалнинг профессор-ўқитувчилари ва хамма босқич талабалари иштирок этти.Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси катта терговчи Қыпшақбаев А, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қурбаназаров М., филиал ишки назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи ва юристи Палеекев А., тиббий профилаклика ва фармация факультети декани Мелдебекова С., Даволаш ва Стоматология факультети декани Дошмуратов Қ.,Педиатрия ва ОМХ факультети декани М.Қутлымуратов ва «Ижтимоий фанлар» кафедраси бошлиғи А.Муратбаевалар баёнат қилди. Семинар давомида талаба-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларини берди ва тўлиқ жавоблар олди.Ўтказилган тадбирлар бўйича фото альбом таёрланди.

karuptsiya2