(8361)222-84-07

slabo

ТошПТИ Нукус филиали да янги бўлим ишга тушди

Written by mednf.uz on .

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелда «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сон қарорига биноан, Ўзбекистон Республикасининг барча олий таълим муассасаларида 2017 йилнинг декабрь ойида Таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ўз фаолиятини бошлади.

   Шу қатори Тошкент педиатрия инстиути Нукус филиалида янги таълим сифатини назорат қилиш бўлими ишга тушди. Бўлимнинг асосий вазифалари филиалимиз талабаларининг эгаллаган билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш ва филиалимизни ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, ички аттестация натижаларини, таълим сифатига таъсир қилган омиллар тўғрисидаги маълумотларни филиал директори ва Давлат инспекциясига тақдим этишдан иборат.2017 йил 15 декабрь куни Тошкент педиатрия инстиути Нукус филиали таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ташкил этилди ва ўз фаолиятини бошлади.  

 

guljamal 

  ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тавсиясига биноан Сейдакова Гулжамал Сагынбаевна мазкур бўлимнинг бошлиғи этиб тайинланди.

 

 

   Шунингдек, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарори 14-бандига мувофиқ Уббиниязов Жанаберген Жалгасбаевич ва Төреев Муратбаи Жуманазарович бўлимнинг бош мутахассислари қилиб тайинланди.Таълим сифатини назорат қилиш бўлими ўз фаолиятини ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2017 йил 30 декабрдаги 50-сон буйруғи билан тасдиқланган «Республика олий таълим муассасалари таркибидаги Таълим сифатини назорат қилиш бўлими тўғрисида»га намунавий Низом, тегишли тартибда тасдиқланган иш режа асосида олиб боради.