(8361)222-84-07

ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА ЛЕЙКОЗ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРГА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

Written by mednf.uz on .

 rozaapa sayt  ЎзР Олий Мажлис сенатори О.А.Атаниязованинг мурожаатига кўра Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси В.В.Фен Нукус шаҳри  турғуни, лейкоз билан касалланган Еримбетов Султанга Жанубий Кореяда бепул операция қилинишини ўз зиммасига олди.

    2017 йил октябрь ойидан ТошПТИ Нукус филиали директори Атаниязова Орал Аминовна ўткир лейкоз билан касалланган бемор С.Еримбетовни (18 ёш) васийликга олди.2017 йил октябрь ойида Нукус шаҳри 5-сонли сайлов участкасини айланиб чиқиш вақтида О.Атаниязова маҳаллий ОФЙ раисидан ёрдамга муҳтож беморлар, кам таъминланган оилалар ҳақида маълумот беришини сўради ва ОФЙ раиси Жанназарова Ыглымхан лейкоз билан касалланган оғир бемор борлигини айтди. Орал Атаниязова Нукус шаҳри, Чигинбаев кўчаси, 13-уйда истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган Еримбетов Султоннинг оиласига бориб, беморнинг ўзи, унинг оилавий шароити, касаллик тарихи билан яқиндан танишиб чиқдилар ва беморни васийликга олдилар. Беморни даволаш схемаси ва овқатланиш рациони ишлаб чиқилди.  2018 йил 15 январь куни давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида Ўзбекистоннинг Жанубий Корея, Япония, Германия ва Кувейт давлатларидаги элчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув мобайнида Қорақалпоғистон Республикасига инвестицияларни жалб этиш имкониятлари ва ҳудуднинг яқин йилларда ривожланиш стратегияси муҳокама қилинди.Учрашув пайтида тиббий кадрларни тайёрлаш, шунингдек, ижтимоий соха бўйича янги лойиҳаларни тақдим этиш билан бир қаторда О.Атаниязова элчиларга бемор Еримбетов Саламатга тиббий ёрдам кўрсатилиши ва унга жарроҳлик усулда даволаш муҳимлигини таъқиқлаб ўтди ва амалий ёрдам беришларини илтимос қилди. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси В.В.Фен С.Еримбетовга Кореянинг нуфузли клиникаларининг бирида бепул операция қилинишини ўз зиммасига олди.Институтда С.Еримбетовни Жанубий Кореяга юбориш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилди, бугунги кунда бемор Республика кўп тармоқли тиббиёт марказида стационар режимда даволанмоқда.ТошПТИ Нукус филиали Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан онкологик касалларга ёрдам кўрсатиш гуруҳи ташкил этилди, гуруҳ аъзолари доимий равишда ҳар куни беморнинг ҳолидан хабар олиб, ёрдам бермоқда. Ушбу гуруҳ аъзоларидан 7 нафар талаба ўз ҳақиши билан С.Еримбетов учун қон топширдилар.